Gazbalon , Sisterna Traktor ,Konbayib extiyot qismlari yasab beramiz .
Sizga Qaysi Maxsulotimiz qiziqish paydo qildi Mutaxasisimiz bilan boglanish uchun qo'ngiroq qiling
"Қўқон механика заводи" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш бўйича эълон
Жамият АУЙ ни ўтказиш санаси 2023 йил 22 декабр куни соат 11-00 да Қўқон шаҳар Қоғозгар кўчаси 1 уйда жойлашган "Қўқон механика заводи " АЖ мажлислар залида ўтказилади .
АУЙ кун тартибига қуйидаги масалалар киритилади :
1. АУЙ саноқ комиссияси таркиби, миқдори ва аъзоларини тасдиқлаш.
2. АУЙ регламентини тасдиқлаш.
3. Қузатув кенгашига Мустақил аъзоларни сайлаш .
4. Жамият ижро органига хақ тўлаш тартиби тўғрисида ги Низомни тасдиқлаш.
АУЙни ўтказиш хақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрилари 2023 йил 12 декабр холатига ва умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқини берувчи жамият акциядорлари иреестрини 2023 йил 18 декабр холатига тузилади .
Кузатув кенгаши 30 ноябр 2023 йил
TANLOV E'LON
QILISHЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ ТАРКИБИГА МУСТАҚИЛ АЪЗОЛАРНИ ТАНЛАШ УЧУН ТАНЛОВ
“Қўқон механика заводи” АЖнинг Кузатув кенгаши таркибига (2 та бўш ўрин вужудга келганлиги сабабли) мустақил аъзоларни танлов ўтказиш орқали танлаб олиш учун танлов эълон қилади.
Танловда иштирок этадиган номзодларга қўйиладиган талаблар:
Мустақил аъзо корхонанинг ривожига кенг миқёсда ҳисса қўшиш учун қолган кузатув кенгаши аъзоларининг хусусиятларидан сезиларли даражада фарқ қиладиган тажриба, малака ва касбий кўникмаларга эга бўлиши керак.
Қуйидагилар кузатув кенгашининг мустақил аъзоси бўлиши мумкин эмас:
олий маълумотга эга бўлмаган шахс;
раҳбарлик (раҳбар, раҳбар ўринбосари, бош ҳисобчи, менежер, супервайзер, юридик хизмат бошлиғи, корпоратив бошқарув соҳасида фаолият юритадиган бошқарма бошлиғи, ваколатхона ёки филиал раҳбари) лавозимларида камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлмаган шахс;
судланганлик ҳолати ўрнатилган тартибда тугатилмаган ёки олиб ташланмаган шахс;
сўнгги уч йил ичида корхонада ва (ёки) корхонанинг аффилланган шахсларида ишлаган шахс;
корхона овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи (тўғридан-тўғри ва (ёки) аффилланган шахслар орқали) акциядор;
корхонанинг ва (ёки) унинг аффилланган шахсининг йирик мижози ва (ёки) йирик етказиб берувчиси билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлган шахс. Бунда қайси шахслар билан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг бараваридан кўп бўлган суммага тенг амалдаги шартнома мавжуд бўлса, ўша шахслар йирик мижоз ва йирик етказиб берувчи деб эътироф этилади;
сўнгги уч йил ичида корхонага ва (ёки) корхонанинг аффилланган шахсларига аудиторлик хизматларини кўрсатган аудиторлик ташкилотининг ходими;
кетма-кет олти йил давомида корхонанинг кузатув кенгаши таркибига кирган шахс;
корхона ва (ёки) унинг аффилланган шахслари билан бирор-бир келишувга эга бўлган шахс, бундан кузатув кенгаши аъзосининг вазифалари ва функциялари бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган келишувлар мустасно;
корхонанинг бошқарув ва ички назорат органларининг ва (ёки) унинг аффилланган шахсларининг аъзоси бўлган шахснинг ёки сўнгги уч йил ичида уларга аъзо бўлган шахснинг яқин қариндоши ёки қуда томондан қариндоши (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, ўғиллари, қизлари, эри (хотини), шунингдек эрининг (хотинининг) ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) бўлган шахс;
давлат бошқаруви органининг ёки давлат корхонасининг ходими бўлган шахс;
корхонанинг уставида ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари билан тасдиқланган ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган шахс.
Корхона фаолияти йўналишидан келиб чиқиб, кузатув кенгаши ва/ёки қўмита томонидан номзодларга қўшимча талаблар белгиланиши мумкин.
Танловда иштирок этиш учун талабгор шахсан ўзи ва/ёки электрон почта орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, меҳнат дафтарчаси нусхаси (мавжуд бўлса) ёки иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжатлар, маълумоти тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотнома (резюме);
тавсиявиянома (агар мавжуд бўлса);
Иловага мувофиқ жамият кузатув кенгаши мустақил аъзосининг мустақиллик мезонларига мувофиқлиги тўғрисидаги ариза.
Танловда қатнашиш учун талабгорлар танловга аризаларни ушбу эълон чоп этилгандан 30 кундан кечиктирмай (01.11.2023-йилдан 01.12.2023-йилга қадар) қуйидаги манзилда қабул қилинади:
Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Қоғозгар кўчаси, 1-уй.
Маълумот учун телефон: (95) 402-07-00, 485-44-00, 401-77-00
E-mail: kmzuz@mail.ru ; Website: www.kmz.uz
ИЛОВА
“Қўқон механика заводи” АЖ
Кузатув кенгашига
Кузатув кенгашининг мустақил аъзолиги учун белгиланган талабларга мувофиқлик тўғрисида
АРИЗА
Мен, _________________ ушбу билан номзод сифатида қуйидагиларни тасдиқлайман:
Маълумотим олий;
раҳбарлик (раҳбар, раҳбар ўринбосари, бош ҳисобчи, менежер, супервайзер, юридик хизмат бошлиғи, корпоратив бошқарув соҳасида фаолият юритадиган бошқарма бошлиғи, ваколатхона ёки филиал раҳбари) лавозимларида камида икки йиллик иш тажрибасига эгаман;
иқтисодий жиноятлар ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун судланмаганлигимни ҳамда суд қарорларига асосан мансаб лавозимларни эгаллаши чекланган, шунингдек коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилмаганман;
сўнгги уч йил ичида корхонада ва (ёки) корхонанинг аффилланган шахсларида ишламаганман;
жамият овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи (тўғридан-тўғри ва (ёки) аффилланган шахслар орқали) акциядор эмасман;
жамиятнинг ва (ёки) унинг аффилланган шахсининг йирик мижози ва (ёки) йирик етказиб берувчиси билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлмаганман ва/ёки ҳозирда бу каби муносабатларга эга эмасман;
сўнгги уч йил ичида корхонага ва (ёки) корхонанинг аффилланган шахсларига аудиторлик хизматларини кўрсатган аудиторлик ташкилотининг ходими эмасман;
кетма-кет олти йил давомида корхонанинг кузатув кенгаши таркибида фаолият юритмаганман;
корхона ва (ёки) унинг аффилланган шахслари билан бирор-бир келишувга эга эмасман (бундан кузатув кенгаши аъзосининг вазифалари ва функциялари бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган келишувлар мустасно);
корхонанинг бошқарув ва ички назорат органларининг ва (ёки) унинг аффилланган шахсларининг аъзоси бўлган шахснинг ёки сўнгги уч йил ичида уларга аъзо бўлган шахснинг яқин қариндоши ёки қуда томондан қариндоши (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, ўғиллари, қизлари, эри (хотини), шунингдек эрининг (хотинининг) ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) бўлган шахс эмасман;
давлат бошқаруви органининг ёки давлат корхонасининг ходими эмасман;
ушбу аризада келтирилган барча маълумотларнинг, шунингдек унга илова қилинган ҳужжатлар ва материалларда мавжуд бўлган маълумотларнинг ҳақиқийлиги, ишончлилиги ва тўғрилигини тасдиқлайман.
Мен томонимдан ҳақиқий бўлмаган, ишончсиз ва нотўғри (ёлғон) маълумотлар берилганлиги аниқланган тақдирда, танловдан ёки кузатув кенгаши таркибидан (агар таркибга сайлангандан сўнг аниқланса) четлатилишим тўғрисида хабардорман.
Мурожаат этувчи: _________________ _________________
(имзо) (Ф.И.Ш.)
_________________
(сана)
ТАШҚИ АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИ ЎТКАЗИШ УЧУН ТАНЛОВ “Қўқон механика заводи” АЖ 2024-йил учун Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) ҳамда Миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари (МБҲС) асосида ташқи аудиторлик текшируви ўтказиш учун танлов эълон қилади. Танловда иштирок этадиган аудиторлик ташкилотлари: – Миллий сертификатлаш тизимига мувофиқ юқори рейтинг кўрсаткичларига эга бўлиши; – Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (аудит, ҳисоботлар ХМҲСга мувофиқлиги) бўйича йирик корхона ва ташкилотларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ амалий тажрибага эга бўлиши; – Таркибида ХМҲС ва ХАС соҳасида зарурий бухгалтерлик (аудиторлик) малакага эга бўлган ҳамда халқаро миқёсда эътироф этилган сертификатларга (АССА, DipIFR,СРА, CIPA) ва камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган мутахассислар фаолият юритадиган бўлиши шарт. Тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар: – иштирокчининг танловда қатнашиши бўйича таклифи ва аудиторлик текширув ўтказишнинг таклиф этилаётган қиймати; – аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхаси; – аудиторлик ташкилоти тўғрисидаги маълумот; – аудиторлик ташкилотининг энг йирик мижозлари рўйхати ва соҳада тегишли иш тажрибаси; – аудиторнинг малака сертификатлари ва бошқа халқаро сертификатлар нусхалари; – суғурта полисининг нусхаси; Танловда қатнашиш учун тижорат таклифлари ушбу эълон чоп этилгандан 10 кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда қабул қилинади: Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Қоғозгар кўчаси, 1-уй. Маълумот учун телефон: (95) 402-07-00, 485-44-00, 401-77-00 E-mail: kmzuz@mail.ru ; Website: www.kmz.uz
Газбалон Gazbalonlar Qo'qon Farg'ona Vodiy bo'ylab
Газбалон Gazbalonlar Qo'qon Farg'ona Vodiy bo'ylab