ҚЎҚОН МЕХАНИКА ЗАВОДИ” АЖ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ЭЪЛОН
Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши (АУЙ)ни ўтказиш санаси 2024-йил 28-июнь куни соат 11:00 да белгилансин. Қўқон шаҳар Қоғозгар кўчаси 1-уйда жойлашган “Қўқон механика заводи” АЖнинг мажлислар залида ўтказилади. Кунтартибига қуйидаги масалалар киритилади: 1. АУЙ саноқ комиссияси таркиби,миқдори ва аъзоларини тасдиқлаш; 2. Жамият бошқарув раисининг 2023 йил якунлари бўйича хисоботини эшитиш ва жамиятнинг йиллик хисоботини тасдиқлаш. 3. Жамият ички аудит хизматининг 2023 йил якунлари бўйича текшириш хулосасини тасдиқлаш; 4. Жамиятнинг 2023 йил молиявий хисоботлари юзасидан АМС ва АХС бўйича ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш; 5. Жамиятнинг 2023 йилги корпоратив бошқарув тизимини ва фаолият самарадорлигининг кўрсаткичларини бахолаш юзасидан дахлсиз ваколатли ташкилотнинг берган хулосаларини тасдиқлаш; 6. Жамият кузатув кенгашининг 2023 йилнинг иккинчи ярми ва 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширган ишлари юзасидан хисоботни кўриб чиқиш; 7. Жамият кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган рағбатлантириш тўловлари миқдорини белгилаш; 8. Жамиятнинг 2023 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимотини тасдиқлаш ҳамда акцияларга тўланадиган дивидент миқдори тўлов шаклини белгилаш. 7.1.8Жамият ижро органи аъзоларига 2023 йил якунлари бўйича Тасдиқланган Низомга асосан рағбатлантириш маблағларини тўлашни белгилаш. 9. 2024 йил якунлари бўйича тузилган молиявий хисоботлар ва амалга оширилган хўжалик операцияларини аудит текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган хақнинг энг кўп миқдорини белгилаш; 10. АУЙ ни ўтказиш хақида ҳабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрлари 2024 йил 6 июнь холатига ва умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқини берувчи жамият акциядорлари реестри 2024 йил 24 июн холатига тизишни; 11. АУЙни ўтказиш хақида openinfo.uz ҳамда kmz.uz сайтида ошкор қилиш; АУЙ ни ўтказиш юзасидан акциядорларга қуйидаги ахборотлар рўйхатини тақдим этилади; 1. 2023 йил якуни бўйича жамият бошқаруви раисининг хисоботи; 2. 2023 йил якуни бўйича ички аудит хизмати хулосалари; 3. 2024 йил учун тасдиқланган бизнес режа; 4. 2023 йил якунлари бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар; 5. 2023 йил якунлари бўйича жамият соф фойдасининг тақсимоти лойихаси. АУЙни ўтказиш ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрлари 2024-йил 6-июнь ҳолатига ва умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи жамият акциядорлари реестрини 2024-йил 24-июнь ҳолатига тузилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2024-йил 28-июнь куни соат 10:00 дан 10:30 гача амалга оширилади. Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат, юр.шахс вакиллари эса ёзма ишончнома билан келишлари лозим. Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча маълумотлар олиш ва унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан танишиш учун юқоридаги манзилга ёки қуйидаги телефон рақамларга мурожаат қилиш мумкин. тел.: +998 (95) 402-0700; (95) 485-4400; (95) 401-7700. e-mail: info@kmz.uz; website: www.kmz.uz; http://kmz.uz 2024-йил 14-май КУЗАТУВ КЕНГАШИ

Yangiliklar 

Footer logo